01 August 2012
12:52 - Францияда рўза тутган икки мусулмон ишдан ҳайдалди
Бу икки киши Генневиллерс туманида болаларнинг ёзлик лагерида ишлашар экан, улар Рамазон ойи бўлгани учун рўза тутаётганлари маълум бўлгач, ишдан ҳайдалишипти. Маълум бўлишича, иш контракти бўйича, улар болалар билан бирга овқатланишлари шарт бўлган.

Контрактга нега бундай талаб киритилишининг сабаби ҳам қизиқ. 3 йил аввал шу лагерда ишлаётган мусулмон рўза тутиб машина ҳайдаётган ҳалокатга учрабди, натижада, бир неча бола ярадор бўлибди. Шундан кейин иш шартномасига болалар билан бирга овқатланиш талаби киритилибди.

Бундан ҳам қизиғи, икки мусулмон ишдан четлатилган бўлса ҳам, шартнома муддати тугагунча маошларини олаверадилар.