31 July 2012
00:49 - Қимматбаҳо металл контрабандаси билан шуғулланган юртдошимиз ҳибсга олинди
Россия Федерацияси Оренбург вилояти Сол-Илецк шаҳар транспорт полиция бўлими вакиллари томонидан "Тошкент-Москва" йўналишидаги поезд вагонлардан бирининг том қисмида платина ва кумуш яширган юртдошимиз ҳибсга олинган. Экспертиза давомида 9 кило нодир металлнинг 11 бўлаги кумуш қоришмаси, қолган 13 бўлак металл платина асосидаги қоришма экани аниқланган. Металлнинг тахминий баҳоси 30 минг долларни ташкил этади.