31 July 2012
01:36 - Лабида сигарет билан ухлаб қолган сархуш аёл ёнғин қурбони бўлди
Бу воқеа Қўқонда бўлди. Айнан Гулнора Карим қўқонликларга ифтор бераётган куни содир бўлган ёнғин оқибатида лабида сигарета билан ухлаб қолган сархуш аёл қуюқ тутундан заҳарланиб олмадан ўтган.

Бугунги кўпчилик кўнгилочар маҳаллий нашрларда эълон қилинган бу материал ҳақида Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси Улуғбек Вафоевқ маълум қилган. Унга кўра, шу ҳафтанинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб 256 та ёнғин ҳолати аниқланган. Бу офат оқибатида қарийб 350 миллон сўмлик ашёлар нобуд бўлган.