28 July 2012
06:38 -
Dow Jones бу ҳафта яхшигина юксалди, 13 минглик тўсиқдан ҳатлади

Бундай ўсишнинг сабаби - келаси ҳафтада АҚШда марказий банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси ва Европа Марказий Банки раҳбарларининг учрашуви бўлиши ва бу учрашувда иқтисодий инқироздан биргаликда чиқиш йўллари муҳокама қилиниши яратган энтузиазм кўрсатилмоқда.
Қаранг, ҳали ҳеч нарса йўқ, аммо бундай учрашув бўлиши ҳақидаги хабарнинг ўзи инвесторларни рағбатлантиришга бошлаган. Шундай дунёда яшашга ўрганишдан бошқа йўл йўқ.