26 July 2012
00:53 - Қамчиқ довони йўли реконструкция қилинади
“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтувчи 116-190 километри реконструкция қилинади. Ҳукумат томонидан бу борада техник-иқтисодий ҳисоб-смета тасдиқланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 211 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Маблағларнинг 167,2 миллион долларлик қисмини “Осиё тараққиёт банки” қолган қисмини эса Ўзбекистон ҳукумати ажратади.

“2011 йилнинг 1 декабрида “А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтувчи 116-190 километрини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати $130 млн.лик биринчи транш бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида қарз битими имзоланган эди” дейилади бу хусусда Ca-news ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарда.