26 July 2012
01:34 -
Гулнора Карим ҳаром пулларига мамлакат бўйлаб ифторликлар бермоқда
Президентнинг қизи бошчилик қиладиган “Меҳр нури” жамғармаси халқдан ўғирланган пуллар ҳисобига вилоятларда анъанавий ифторлик хайрия тадбирларини ўтказишга бошлади. Масалан, Бухородаги Мир-Араб мадрасасида, Самарқанддаги Имом Ал Бухорий мажмуасида, Қашқадарёдаги Оқ-сув зиёратгоҳида ифторлик маросимлари ўтказилди. Тарқатилган хабарларда ифторлик пайтида “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” номли янги бир ташкилотнинг таништирилгани, ташкилотнинг ифторга ҳомийлик қилгани учун Гулнора Каримованинг ташаккурномалар тақдим этилгани айтилади.
Ифторлар Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Хоразм вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказилиши режалаштирилган, дейилади Фонд Форум матбуот хизматининг хабарларида.
Аммо, ҳаром пулга берилган бу ифторликларда оғиз очаётганлар қандай гуноҳ қилишаётганини тушуниб етишгандан кейин нималар бўларкин, деган савол устида ҳали ҳеч ким ўйламаяпти. Нима ҳам бўларди, Гулнора Муаммар Каддафи каби биронта тешикка яширинишга ҳаракат қилади. Аммо у тешикка ҳамма ҳамтовоқлари сиғмайдику!