26 July 2012
00:21 -
Ўзбекистонда “фан номзоди” илмий унвони бекор қилинди, навбат Фанлар Академиясига
Президент Ислом Каримнинг бугун матбуотда эълон қилинган Фармонида таъкидланишича, илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган талабларига мос келмайди. Президент номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи дипломни олиш кўп ҳолларда фан ва илмий-техникавий ривожланиш манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилишнинг турли босқичларида суиистеъмолчилик ҳолатларига йўл қўйилмоқда, деб ҳисоблайди. Шу боисдан ҳам таълим жараёни бакалавриат ва магистратура стандартларига ўтказилгандан сўнг номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш моҳиятан ортиқча экан.
Фармонга кўра 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий этилади. Яъни кандидатлик йўқ бўлади, олимлар фан доктори илмий даражаси олиш учунгина диссертация ёқлайдилар.
Бундан ташқари, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилинади. Фан доктори илмий даражаси “магистр” даражаси билан олий маълумотга эга бўлган, катта илмий ходим-изланувчилар институтида илмий изланишлар натижаларига кўра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга илмий кенгашлар томонидан берилади.
Бу тўғри йўналишдаги ишдир, дейди мухбиримиз. Кейинги қадам Фанлар Академиясини ҳам бекитиш, унга қадар, университетлар қошида яратиладиган илмий марказларнинг асосларини яратиб улгуриш керак.