24 July 2012
13:26 -
Ироқда қонли душанба – юздан ортиқ одам террор қурбони, навбат Афғонистонгами? Ўзбекистонда нима бўлади?
Кеча Ироқнинг 18 шаҳрида уюштирилган 27 террористик акт натижасида 107 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши ярадор бўлган. Бир қатор террористик актлар, Боғдодда бўлгани каби, давлат идоралари олдида тўплангган одамлар ичида уюштирилган, бир неча жойда ҳарбий базаларга ҳужум бўлган, бир неча ерда бомбали автомобиллар портлатилган.
Хуллас, кечаги душанба АҚШ қўшинлари бу мамлакатдан олиб чиқилгандан кейинги энг қонли кун бўлибди.
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан 2014 йилнинг охиригача олиб чиқилиши эълон қилинган экан, унинг келажаги ҳам Ироқники каби бўладими, деаган савол бутун Марказий Осиё давлатларини, биринчи навбатда, Ўзбекистонни ташвишга солиши табиий.
Ҳали бу қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилмасидан, Толибон кучлари вақти-вақти билан Афғонистон армияси ва бошқа хавфсизлик кучларига сезиларли зарбалар бермоқдалар, кейин нима бўлади?
Қирғизистонда ўзбеклар тириклайин ёқилган пайтда уларни ҳимоя қилишни ўйламаган, балки, ҳимоя қилишга ҳам кучи етмаслигини тушунган Ўзбекистон раҳабрлари мамлакатнинг келажагини қандай тушунишмоқда? Бу савол ўзбек халқини қизиқтириши шубҳасиз, аммо Ислом Карим бу саволга қандай жавоб беришни ҳам билмаслиги ҳам кўриниб турибди.
Қолаверса, мавжуд ҳукумат ҳеч нарса қилишга қодир эмас. Бу ҳақиқат ўзбек демократик мухолифатининг елкасига янги вазифалар юклайди. Юқоридаги саволларга жавобни ҳам мухолифат тайёрлаши керак.