24 July 2012
19:46 -
ЕИнинг махсус вакили Патриция Флор Тошкентга келди

Кеча Тожикистон Президенти, мамлакат Ташқи ишлар вазири билан учрашган ЕИнинг мартабали мулозими: “Биз минтақада ўзаро ҳамкорлик, иқтисодий масалалар, энергия ресурслари, демократия ва инсон ҳуқуқлари тараққиёти ҳақида келишдик” деди. У бугунги Тошкент учрашувларидан сўнг Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам сафар қилади.
Эслатиб ўтамиз, Патриция Флор шу йилнинг 1 июлида 2 йиллик муддат билан бу лавозимга тайинланган. У бу лавозимига қадар, яъни 2011 йилдан бери Германиянинг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган. . У 2011 йил 10 октябрида, яъни ҳали эски лавозимида экан, Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашгани, учрашувда “Эзгулик” раҳабари Васила Иноят иштирок этгани биз тарафимиздан ҳам хабар қилинганди.