24 July 2012
02:16 -
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши мулозими очиқча Ўзбекистонда, ўзбек демократлари билан учрашув эса яширинча
Бугун тарқатилган расмий хабарларда АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Россия ва Евроосиё масалалари бўйича катта директори Элис Уэллс бошчилигидаги делегация Ўзбекитсон Ташқи ишлар вазирлигида музокара олиб борган. Умумий руҳдаги хабарлардан англашилишича, мулоқот чоғида ўзбек-америка муносабатларининг истиқболлари, ўзаро алоқларни чуқурлаштиришга оид масалалар муҳокама қилинган. Учрашувда асосан Афғонистон масаласи кўрилган. Бу борадаги хабарлар шунчалик мужмалки, ҳатто унда Ўзбекистон томонидан учрашувда кимнинг иштирок этгани ҳам айтилмайди.
АҚШлик меҳмон кеча Тошкентда 6 нафар фуқаролоик жамияти вакили билан ҳам кўришган. Аввалги хабарларимиздан бирида учрашувга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳам таклиф қилинганини билдирган эдик. У ҳам кечаги йиғилишда қатнашган бўлса керак. Аммо, мухбирларимиз Элис Уэллс билан учрашганларнинг биронтаси билан алоқа ўрнатолмадилар.
Табиий, бу тасодиф эмас. Тахмин қилиш қийин эмаски, аввалари ҳам бир неча мара бўлганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан АҚШ элчихонаси расмийлари бу учрашув ҳақида хабар тарқатмасликни сўрашган ва асосий мақсадларидан бири ошкоралик бўлган ўзбек демократлари оммавий ахборот воситаларидан қочиб юришдек шармандагарчиликка маҳкум қилинган.
Бундан фожеа қилиш керак эмас. Бизнинг сайтимизда кўп марта айтилганидек, Ўзбекистонда демократик жараёнларни жадалаштириш ўзбек демократларининг вазифасидир. Ғарбнинг, хусусан, АҚШнинг бу ерда борлигидан унумли фойдалана билиш ҳам шу вазифа ичида.
Маълум бўлишича, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Евроосиё масалалари бўйича катта директори Элис Уэллс бошчилигидаги делегация 17-18 июль кунлари Тожикистонда бўлганди. Энди эса Туркманистон ва Қозоғистонга сафар қилади.