24 July 2012
03:42 -
Қримтатар халқи Қурултойининг V чақириқ 4-чи сессияси кеча тамом бўлган экан, Мустафо Жамил ўғли Мажлисининг раислигида қолди
Қримтатрларнинг Смферополда икки кун давом этган Қурултойи ҳақида берилган аввалги хабаримизда бу анжуман бугун ҳам ишини давом эттириши, Мустафо Жамил ўғлининг Қримтатарлар Мажлиси раислигидан истеъфоси қабул қилиниши мумкинлигини билдирган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Қурултой кеча ишини тамомлаган, Мустафо Жамил ўғли Қримтатарлар Мажлисининг раислигида қолган экан.
Қурултой қатнашчилари кўпчлигиннги овози билан Мустафо Жамил ўғли ва унинг Мажлисдаги ўринбосари Рефат Чубаров Украина парламенти депутатлигига номзод қилиб кўрсатилган.
Қримтатарлар Қурултойининг Украина парламентига номзодлар номзод кўрсатиш ҳаққи бор ёки йўқлигини аниқлай олмадик, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани шуки, Қурултой қримтатарларга керакли сигнални юборди. Демак, қримтатрлар ҳамма мавжуд имконятларндан фойдаланиб, бу икки кишини парламент депутатлигига номзод қилиб кўрсатиш ва уларни сайлатиш учун ҳамма ҳаракатни қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, 1957 йилда Самарқандда туғилган ва оиласи билан 1968 йили Қримга қайтган Рефат Чубаров узоқ йиллардан бери Мажлис раисининг ўринбосаридир. Мустафо Жамил ўғли сўнгги йилларда Мажлис раислигидан истеъфога чиқиш ниятини очиқча гапирса ҳам, Қурултой уни қабул қилмай келмаётганлигининг сабабларидан бири - Рефат Чубаров Қрим парламенти раисининг ўринбосари даражасигача чиққан сиёсатчи бўлса ҳам, унда мустақил лидерлик аломатлари кўринмаётганидан бўлса керак. Айни замонда, унда Мустафо Жамил ўғлини четга суриб, тезроқ унинг ўрнига ўтириш нияти ҳам борга ўхшамоқда.