17 July 2012
02:15 - Олти минг нафар юртдошимиз куйдиргига қарши эмланди
Давлат бош санитария врачи Саидмурод Сайдалиевнинг таъкидича, тез фурсатларда аҳоли орасида куйдирги касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида 6000 дан зиёд инфекция юқиш хавфи юқори бўлган кишилар, хусусан, чўпонлар, қассоблар, ветеринария соҳаси вакиллари эмланди. Бош санитаримиз, юртимизда эмлаш воситалари захирасини яратиш ва касалликка мойил чорва молларини эмлаш етарли даражада йўлга қўйилган, деди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вимлоятининг Қамаши тумани Баландчайла қишлоғида қарийб бир ой аввал бир қанча шахсларда куйдирги вируслари аниқланган ва дардмандлар шифохоналарга етказилган.