17 July 2012
01:33 - Ислом Карим Франция Мудофаа вазирини қабул қилди
Тарқатилган расмий хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим Франция Республикаси Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианни қабул қилди ва мамлакатлараро конструктив ҳамкорлик борасидаги тажриба алоҳида таъкидлади. Франция раҳбарияти билан қарор топган самарали мулоқотдан мамнунлик изҳор этди.

Ўз навбатида, дейилади расмий хабарларда, Франция ҳарбийлари етакчиси Афғонистондаги вазиятга тўхталиб, Ўзбекистоннинг ушбу кўп йиллик можарони ҳал қилишдаги принципиал позициясига юксак баҳо берди.

Жан-Ив Ле Дриан 18 июлда Тожикистонга бориб, Имомали Раҳмон билан учрашиши керак. Демак, у ўртада Қирғизистонга ҳам ўтиши мумкин.