17 July 2012
02:16 -
Август келяпти, ҳамма нарса “во” бўлади...
Мустақилликнинг дастлабки йилларида фаровонликка ишора ўлароқ бош бармоғини кўрсатиб, “Августгача чиданглар, августда ҳаммаси “во” бўлади” деган Ислом Каримнинг гаплари аллақачон латифага айланиб кетди. Ҳар йили августда нархлар ошади, Ислом Каримнинг “латифа”си эса халқнинг юрагини эзади. Масалан, "Ўзбектелеком" компанияси 1 августдан универсал телекоммуникация хизматларининг тарифлари ошиши тўғрисида эълон қилибди.
Абонент тўлови энди шаҳар аҳолиси учун ойига 2 035 сўм (бундан олдин 1850 сўм) қилиб белгиланган. Абонент томонидан ойига 180 дақиқа миқдоридаги белгиланган суҳбатлар лимитидан ташқари ишлатилган ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган суҳбат дақиқаси учун тўлов 6 сўмни ташкил этади (бундан олдин 5,2 сўм эди).
1 августдан маошлар миқдори ошди, табиийки, маиший, хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи баҳоси ҳам кўтарилади. Режимбошининг “во”си ҳар августда шу тариқа амалга ошади.