06 July 2012
20:27 -
Қирғизистондаги ўзбекларнинг пойтахтида Россия Федерал Миграция Хизматининг ваколатхонаси очилади, Ўзбекистондачи?
Қирғизларнинг «24.kg» агантлиги Ташқи ишлар вазиргига асосланиб билдиришича, Ўшда бундай ваколатхонанинг очилиши 6-чи қирғиз-рус қўшма комиссиясида маҳокама қилинган. Россияга кетаётган меҳнат муҳожирларинг асосий қисми Қирғизистоннинг жанубидан бўлгани сабабли, бундай ваколатхонани Ўшда очишга қарор қилинди, дебди вазир ўринбосари Асқар Бешимов.
Бундай ваколатхонанинг очилиши меҳнат муҳожирлари учун иш топишда янги имкониятлар яратиши муқаррар. Чунки, ҳозир кўпчилик Россияга норасмий бориб, норасмий ишлашга мажбур бўлмоқда.
Аслида, бу каби ишларни ҳаммадан олдин миллионлаб меҳнат муҳожиралри бор бўлган Ўзбекистон ҳукумати қилиши керак эди. “Бирлик” бу ҳақда ўзининг сўнги қурултойида махсус резолюция қабул қилгани, партия лидери Абдураҳим Пўлат меҳнат муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланадиган махсус вазирлик яратиш таклифини мамлакат президентига юборганини аввалги хабарларимзда бир неча бор қайтарганмиз. Аммо, ҳукумат ҳалигача жим.