06 July 2012
20:11 - Минимал иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ярим долларга ошириш бўйича Ислом Каримнинг фармони эълон қилинди
Фармонга кўра, 1 августдан бошлаб, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳаққи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилиши керак.

Ўша кундан бошлаб, энг кам иш ҳаққи ойига 72355 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 141520 сўм бўлади.

Демак, расмий курс бўйича минимал маош 38-39 доллар атрофида, ҳақиқий кўрсатгич бўлган қора бозор курси бўйича 25 доллар атрофида бўлади. Демак, август ойида бўладиган ортишлар ярим доллардан ҳам ортмайди. Куласизми, йиғлайсизми?