06 July 2012
21:06 -
АҚШ Конгрессининг делегацияси Душанбеда бўлди, “Манас” ўрнига альтернатива сифатида Тожикистон борлиги гапирилди
1 июль куни АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида қабул маросими бўлгани, элчи Жорж Крол Ўзбекистонга АҚШ Конгрессининг делегацияси келишини билдирганини аввал хабар қилган эдик.
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Президент Нурсултон Назарбой икки АҚШ конгрессмени Дэн Бертон ва Грегори Микс билан 2 июлда учрашгани ҳақида хабар берган эди. Тожик агентликлари бу икки конгрессмен Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан бугун учрашганини билдирдилар. Кўринишидан, Ўзбекистонга ҳам айнан шу икки кишилик делегация келади ва Ислом Карим билан учрашади.
Бундан ҳам қизиғи шундаки, АҚШ конгрессменлари Имомали Раҳмон билан кўришгандан кейин, журналистлар билан ҳам учрашганлар.
Шу учрашув пайтида конгрессман Дэн Бертон АҚШ Марказий Осиёнинг юраги бўлган Тожикистонни Қирғизистонга альтернатива сифатида кўраётганини гапирибди. Яъни америкаликларнинг назокат билан “Манас” транзит маркази деб аталаётган ҳарбий базаси Тожикистонга кўчирилишига шаъма қилибди.
АҚШ конгрессмени НАТО ўз қўшинларини 2014 йили Афғонистонда олиб чиққач, “Манас” бекилиши, аммо Ал-Қоида ва Толибонга қарши курашни давом эттириш учун янги марказга эҳтиёж борлигини урғулаган.
Бу гапларни нафақат қирғизларга нисбатан шантаж, айни замонда, Ислом Каримга жўнатилаётган сигналлар сифатида кўриш керак. Дейилмоқдаки, Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаларини очиш йўлида ўзбек режими қандайдир тихирликлар қилса, Тожикистон каби альтернатива бор.