05 July 2012
05:45 -
Гуржистон парламенти янги Бош вазир ва ҳукуматни тасдиқлади, мухолифат “Ҳаракат”нинг тахминини қайтармоқда
Кеча Гуржистон парламенти Президент Михаил Саакашвили тақдим этган Бош вазир ва янги ҳукумат таркибини тасдиқлади. Янги Бош вазир Вано Мерабишвили ўз ҳукуматининг 4 йиллик иш дастурини ҳам тақдим қилди. Дастур ҳам парламент тарафидан қабул қилинди.
Янги ҳукуматда нисбатан ёшларнинг кўплиги диққатга сазовордир. Маслан, Вано Мерабишвилидан бўшаган Ички ишлар вазири лавозимига уч йилдан бери Мудофаа вазири бўлиб келган 32 ёшдаги Бачо Ахалая тайинланди. Ундан бўшаган ўрин шу пайтгача Маориф вазири бўлган 37 ёшли Димитрий Шашкинга тегди. Маориф вазири этиб 35 ёшли Хатия Деканоидзе тайинланди. Бу аёл шу пайтгача Миллий Имтихонлар Марказининг раҳбари бўлган.
Вано Мерабишвили янги лавозимига тайинланиб улгурмасданоқ Гуржистоннинг парламентга кирмаган мухолифати Бош вазирнинг камчиликларини қидириш ва у аслида Михаил Саакашвилининг ўрнига тайёрланаётганини иддао қилиш билан машғул. Қизиғи шундаки, 44 ёшли Вано Мерабишвили иккинчи президентлик муддатини тугатаётган Михаил Саакашвилининг вориси бўлиши мумкинлигини биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари тахмин қилшганди. Фарқ шундаки, биз Саакашвилининг шундай вориси бўлишини олқишлаган бўлардик, гуржи мухолифатида эса, Вано Мерабишвилига ҳасад қилиш аломатидан бошқа нарса йўқ.