05 July 2012
04:07 -
Сеулда Ташқи ишлар вазиримиз музокаралар ўтказмоқда
Жанубий Корея пойтахтида ўтаётган “Корея Республикаси – Марказий Осиё” олтиничи ҳамокрлик форумида қатнашиш учун келган Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Ташқи ишлар ва савдо вазири Ким Сонг Хван (расмда) билан учрашди. “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган маълумотларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолат ва истиқболлари муҳокама қилингани айтилади. Агентликнинг маълумотига кўра, вазирлар учрашувида таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт, илмий ва маданий соҳаларга оид мавзуларда музокаралар борган.