03 July 2012
02:30 -
Президентнинг маслаҳатчилари яна биттага кўпайди
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламент масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди ва бу лавозимга мамлакат Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келаётган Нуриддинжон Исмоилов тайинланди. Мазкур Давлат маслаҳатчиси хизматига бош консултант, етакчи консултант ва референтлар бириктирилган.
Таъкидлаш керакки, Ислом Каримнинг кадрлар сиёсати ҳам бошқа ишлари каби телба-тескари. Масалан, ҳозирги Ташқи ишлар вазири учун Давлат маслаҳатчиси давозими жорий қилиниб, у кетгач лавозим таг-туби билан йўқолиб кетганди. 2000 йилда эса ҳукуматдан четлатилган Исмоил Жўрабековни банд қилиш учун Қишлоқ жўжалиги бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозими жорий қилинган, аммо у сиёсий саҳнадан улоқтирилгач, лавозим ҳам тугаб кетган, дeйди мухбиримиз.