03 July 2012
02:53 - Гулнора сирдарё-жиззахликларни суннат қилишга бошлади
Президентинг катта қизи Гулнора Каримнинг “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия акцияси Жиззахга етиб келди. Вилоятда 68 та никоҳ ва 94 та суннат тўйлари ўтказилди. Хотира майдонидаги мотамсаро она ҳайкали пойида келин-куёвлик гаштини суришга бошлаган ёшлар тўйхонага Guli брендининг оппоқ либосларида кириб келишди. Тўйбоши  Гулнора Каримнинг ёш оилаларга табриги ўқиб эшиттирилди, дейилади шодиёналар муносабати билан тарқатилган хабарларда.

Сўнгра “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” Сирдарё вилоятига етиб келди. Вилоятнинг Янгиер, Ширин, Оқолтин, Сайхунобод, Боёвут, Сардоба каби туманлари ва Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган тўйлардан ҳамманинг боши осмонда. Бугунги кунгача ҳаммаси бўлиб 682 та никоҳ ва 847 та суннат тўйлари ўтказилди, дея хабар беради Фонд Форум матбуот хизмати.