02 July 2012
21:34 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Зарбдор туманининг «забардаст йигитлари»
Хориждаги турли ғараз ниятдаги гуруҳлар ва сиёсий доиралар яна ўзининг ғаразли мақсадларини ҳали хануз давомли равишда амалга оширишмоқда, бунинг учун бир қатор диний ва сиёсий экстремистик гуруҳлардан фойдаланмоқдалар. Ҳар галгидек бу гуруҳлар ғарбнинг мақсадлари йўлида ўзларини, оилаларини ва ўз юртларини ғарбнинг пулларига сотмоқдалар, натижаси нима бўлишини эса улар учун гўё аҳамияти йўқдек.
Кейинги кунларда шунга ўхшаш турли жиноий ва диний оқимларнинг сони кўпаётганлиги ачинарли, ёш-навқирон йигит-қизлар, ёки ҳали ҳануз ҳаётта ўз ўрнини топа олмаган, енгил-елпи пул топиш мақсадида бўлган, ёки динга, азалий қадриятларимизга ҳурматда бўлсада, аммо етарлича диний илми бўлмаган кишилар, аёллар, бундай жиноий гуруҳлар учун яхши ўлжа бўлиб қолмоқдалар.
Ана шундай ўлжалардан бири “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик оқими фаолларидан бири бўлган Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Суюнов Рахматилло 2001 йилда шу гуруҳ аъзоси сифатида фаолият олиб борганлиги учун жазога тортилган ва 2004 йилда у муддатидан илгари авф этилиб, унга яна бир бор ҳаётда имконият берилган эди.
Лекин минг афсуски, у ўзининг яқин маслакдоши бўлган, пул ишлаб топиш мақсадида Россия давлатига бориб, у ердаги “ҳизбчи”лар билан тил топишиб, Ўзбекистонга қайтиб келган Халиқов Ғулом билан ўзининг эски ҳунарини бошлади. Атрофларига ўзларига ўхшаган шахсларни тўплаб, “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик оқими фаолиятини қайта тиклаш билан мунтазам равишда янги аъзоларни жалб қилиш, уларга таълим бериш, қасамёд қабул қилдириш, ҳамда улар ҳам ўз навбатида янги аъзоларни жалб қилишларини талаб қилиш билан иш олиб боришди.
Бу ҳам етмагандек аёлларнинг ҳам фаол гуруҳини ташкил қилади, энг ачинарлиси эса ўзининг фарзандларини ва бошқа вояга етмаган, ҳали ҳаёт нимадан иборат, унинг ўзи бу ҳаётда қандай ўрин тутиш кераклигини ҳали тушуниб етмаган балоғатга етмаган болалар ва қизларини ҳам бу қинғир йўлга бошлаган, уларнинг ҳам ўзига ўхшаб манқурт ва бузғунчи шахсларга айланишига сабабчи бўлган. Ушбу гуруҳ аъзолари туманда яшовчи меҳнаткаш, оилам, уйим-жойим дейдиган оддий қишлоқ аҳли орасида муқаддас Ислом динимизга ёт бўлган ғояларни тарқатиб, уларга турли варақа ва дисклар тарқатиш билан шуғулланиб келишган.
Яратганга минг шукрлар бўлсинки, куни кеча Суюнов Рахматилло раҳбарлик қилган гуруҳ ва унинг бир қанча ҳамтовоқлари ҳибсга олиниб, улар устидан тергов-суриштирув ишлари бошланди. Гуруҳнинг жирканч кирдикорлари фош бўлди, аммо улардан қай бири ўз хатосини тушунди ва қай бири бундан ўзига тегишли хулоса чиқаришга қодир бўлмаган манқуртга айланиб бўлган, энг ёмони бу ҳатти-ҳаракатларни тўғри деб билиб, ўз фаолиятини яширин равишда давом эттириб, ўзига ўхшаб манқурт бўлиб умрини хазон қилиши мумкин бўлган ёшларнинг кўпайишига сабаб бўладиган ушбу гуруҳ аъзоларининг ҳали очиқда қочиб юрганлари ҳам йўқ деб ким кафолат беради. Улар биримизнинг фарзандимизни, набирамизни, биримизнинг эса синглимиз ёки укамизни ёки ўзимизни йўлдан ура олмайди деб ким кафолат бера олади.
Шундай экан энг аввало Яратганнинг ўзи бизни бу манқурдлардан, уларнинг ғаразли мақсадлари домига тушиб қолишдан Ўзи асрасин! Қолаверса биз барчамиз шу юртнинг ҳар бир фарзанди учун, қолаверса ўз фарзандларимиз учун масъулмиз, огоҳ бўлиш барчамизнинг бурчимиздир.
Барчаларимизни тўғри йўлда бўлишлигимизни, юртимизни, халқимизни ва мўжазгина ҳар бир оилани Ўз паноҳида асрасини сўраймиз.
Ойгул Ҳамроева
Жиззах вилояти
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ойгул Ҳамроеванинг ҳамма фикрларига қўшилиш қийин. Масалан, “ҳизбчи”лар ғарбнинг мақсадалари йўлида ишлаётгани ҳақидаги иддаога. Шундай бўлса ҳам, Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни тушуниш нуқтаи назаридан Ойгул Ҳамроева тилга олган мавзу диққатга сазовордир.