02 July 2012
18:13 - Юсуф Жумаев. Мустабиднинг золим қизи Гулнора Каримова нега беш ака-ука Бўроновларни қийноққа солдирмоқда?!
Гулнора Каримова 2006 йилда Қоракўл туманидаги товуқчилик фабрикасини "сотиб" олади. Юз минглаб товуқлари бўлган фирмани талон-тарож қилиб битта ҳам товуқ қолмайди. Ҳатто биноси ҳам йиқиб сотилади. Номи бор ўзи йўқ фабрика, Тошкент банкларидан катта миқдорда пул олади. Бу пулга Қоракўлдан қора моллар олиниб Тошкентда гўшт қилиб сотилади. Тошкентдан кредит деб олинган нақт пулларга на солиқ тўланади, на пул қайтарилади.

Йиллар давомида олинган ва тўланган пуллар Қоракўл туман солиқ инспексияси тамонидан ҳужжатлаштириб маълум миқдорда пул тўланади холос.

Бу ишни Қоракўл солиқ идораси ҳодимлари мутлақо қонунсиз деб, аввалига рад қилади. Гулнора Каримова аралашгач, югуриб елиб бажарилади. Ишонмаган жаноблар сохта ҳужжатларни Қоракўл солиқ идораси ва миллий банкларнинг Қоракўлдаги бўлими орқали текширинг.

Навбат Қоракўл дон маҳсулотлари корхонасига келади. Фабрикадан катта даромад қилган Гулнора ун заводини ҳам қўлга олмоқчи бўлади. Бу талончилик ҳақида эшитиб республиканинг энг чекка раёнига ҳам кўз олайтирдими деб аввалига инонмадим, ҳужжатларни кўргач дахшага тушдим ва бу ҳада интернетда мақола элонқилинди. Менинг аралашганимни билгач бу гап овоза бўлишдан қўрқан Гулнора Қракўлдон маҳсулотлари корхонасини олишга журат этолмади. Мен қамалгач, корхонаинг бошлиғи Иброҳим Бўроновни ва тўрт укасини қамоққа олдиради. Беш ака укани "Отбозор" турмасида, бош опер Отабек Собиров уриб мажрух қилади. Қийноқ вақтида Иброҳим Бўроновнинг кўзи косасидан чиқиб кетган, кўзи умуман кўрмайди. Унинг укаси Икром Бўронов бутунлай майиб қилиниб Тошкентдаги Сангород- касаллар зонасига ташланади.

Гулнора Каримова Иброҳим Бўронов туфайли бу иш очилган деб, ўйлагани туфайли, ҳозир ака-ука Бўроновлар турли зоналарда қийноққа солинмоқда.

Аслида, Иброҳим Бўронов ҳам унинг укалари ҳам бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаганлар.

Хўш ака-ука Бўроновлар ким?

Беш ака-ука деҳқон одамнинг деҳқон фарзандлари, сиёсатдан мутлоқо йироқ одамлар. Бутун республикада ном чиқарган фермерлар. "Бўрон ота " фермери мамлакат теливидениялари орқали намуна қилиб кўрсатиларди.

Бўроновлар чорва ва деҳқончиликда барчага ўрнак меҳнаткаш йигитлар. Иброҳим Бўронов мутаҳассислиги бўйича ишлаб малум муддатда корхона бошлиғи бўлди. Гулнора Каримова ҳақида ёзганимни ҳам, Гулноранинг нима учун корхонани олишдан воз кечганидан ҳам хабарсиз.

Укалари кахозчи, сувчи йигитлар, улар бутун умри бўйи топган мол-давлати, МХХ, прократура, ИИБ тамонидан талон тарож қилинди. Ҳозир уларнинг аҳволи ниҳоятда оғир, улар ногирон қилинган, изоляторда қийнашмоқда. Беш ака-ука Бўроновлар ҳаёти хавф остида, бу учун албатта Гулнора Каримова кунларнинг бирида жавоб беради. Уларни қийноққа солаётган Отабек Собировга ўхшаган жаллодлар ҳам қора курсида жавоб берадилар!