25 June 2012
17:47 -
“Мусулмон-қардошлар”нинг одами Миср президенти бўлди
Кеча ўтган якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловинингг иккинчи тури натижалари ниҳоят эълон қилинди. “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг вакили Муҳаммад Мурсий 51 фоиздан бироз кўп овоз билан ғалаба қозонибди. Ҳарбийлардан чиққан номзод Аҳмад Шафиқ 49 фоиз атрофида овоз олган.
Ҳусни Муборак йиқитилгандан кейин ҳокимиятни қўлга олган Ҳарбий Кенгаш ҳали-бери сиёсий саҳнадан кетмоқчи эмас. Демак, парламентнинг кўпчилиги ва президентлик курсиси исломчилар қўлида бўлса ҳам, мамлакатда икки ҳокимиятлик давом этади. Кимнинг қўли баланд келишини ҳозир тахмин қилиш қийин, аммо ҳарбийлар ғалаба қозонишининг эътимоллиги катта.
Дарвоқе, Муҳаммад Мурсий сайловолди ваъдасини бажариб ва бутун Миср халқининг президенти бўлиш ниятида “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатидан чиққанини бугун эълон қилди. Аммо, бу унинг табиатини, тўғрироғи исломий давлат яратиш йўлидан кетиш ниятини ўзгартимаслиги муқаррар.