22 June 2012
02:04 -
ЮНЕСКО анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда
Ташкилотнинг маданий бойликларнинг ноқонуний савдосини таъқиқлашга оид Конвенциясига бағишланган Париждаги симпозиумида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилди. Конвенцияни қабул қилган бошқа мамлакатлар делегациялари қаторидаги вакилларимиз орасида ЮНЕСКОдаги элчимиз Лола Карим (Президент Ислом Каримнинг кичик қизи) иштирок этаётгани борасида маълумотлар йўқ.
Бу Конференцияда 1970 йилда қабул қилинган ва ҳозиргача 120 давлат томонидан ратификация қилинган. У маданий бойликларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноятларни бартараф қилиш бораисдаги халқаро битимдир. Ҳар ҳолда Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа битимларни бажариши борасидаги ҳаракатларига қараб, мамлакатда маданий ёдгорликларни асраш борасидаги аҳволни ҳам тахмин қилиш мумкин.