22 June 2012
01:53 -
АҚШ ва Исроил биргаликда Эронга қарши ажойиб компютер вируси яратибдилар
Бу икки мамлакат махсус хизматларининг, афтидан, атайлаб ахборот воситаларига сиздирган хабарларига кўра, Эроннинг ядровий қурол яратиш йўлидаги ишларини бузиш ниятида мисли кўрилмаган “Олов”номли компютер вируси яратилган. Бу ҳақда Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонида каттагина мақола эълон қилинган.
АҚШнинг Миллий Хавфсизлик Агентлиги, Марказий Истиҳборат Бошқармаси ва Исроилнинг ҳарбийлари биргаликда яратган компютер вируслари Эроннинг ядровий программаси доирасида ишлайдиган компютер системаларини кузатишдан ташқари, уларнининг ишини бузувчи командалар бера олади.
Шундай қилиб, АҚШнинг душманларига қарши янги кураш йўли яратилган. Газета мухбирининг айтишича, АҚШнинг Миллий Хавфсизлик Агентлиги, Марказий Истиҳборат Бошқармаси ва Исроилнинг ҳарбийлари бу хабар хусусида бирон нарса айтишни исташмаган.
Аслида, дейди мухбиримз, атaйлаб ёлғон хабар тарқатилган бўлиши ҳам мумкин. Мақсад – ядровий қурол яратиш устида ишлаётган эронлик мутахассиларни ташвиш ва иккиланишга мажбур қилиш. Энди улар ўз тадқиқотлари ва экспериментларининг натижаларига ҳам ишониш-ишонмасликни билмай қоладиар. Чунки, натижалар ҳақиқий эмас, вирусларнинг таъсири остида олинган алламбало нарсалар бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, АҚШ ва Исроилнинг махсус хизматлари анъанавий йўллар билан диверсиялар уюштириб, бу – вирусларнинг иши деб тураверишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Хуллас, “бечора” эронликларга янги ташвишлар яратилибди.