22 June 2012
02:27 - “Эзгулик”чи Эркин Қўзиевнинг ҳукми ўзгаришсиз қолди
Ўзбекитон инсон ҳуқуқлари “Эзглик” жамияти бугун тарқатган маълумотда айтилишича, 21 июнь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг кассация судлов ҳайъати жамият фаоли Эркин Қўзиевга нисбатан чиқарилган 3,2 йиллик қамоқ жазосини ўзгартирмабди. Энди ҳуқуқ ҳимоячисига белгиланган ҳукм кучга киради ва у колонияга жазони ўташ учун жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди Эркин Қўзиевни 3 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) ва 211-моддаси 2-қисми (Пора олди-бердисида воситачилик қилиш) билан айбланган. Жазо умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.