21 June 2012
07:06 -
Юнонистоннинг янги ҳукумати ҳам Нью-Йорк фондлар бозорини қониқтирмади
Бир неча ой аввал ўтказилган парламент сайловларининг натижасида тузилган Юнонистон ҳукумати ЕИнинг иқтисодий кризисдан чиқиш, тўғрироғи, давлат бюджетининг ҳаражатларини камайтириш хусусидаги таклифларини қабул қилмагач, бу мамлакатда сиёсий кризис янгидан бошланган ва парламент тарқатиб юборилган эди. Ўтган якшанба куни ўтказилган сайловларда биринчи ўринни ЕИнинг таклифларини қабул қилишга тайёр эканлигини аввалдан билдирган ўнг марказли Янги Демократия Партияси эгаллади.
Аммо, бу партия якка ўзи ҳукумат тузолмасди, чунки у 30 фоиз атрофида овоз олиб, 300 ўринли парламентда 129 ўринга эга бўлганди. Шу сабаабли бошқа икки партия – сўлчи Умумюнонистон Социалистик Ҳаракати (ПАСОК – парламентда 33 ўрни бор) ва Демократик Сўл Партия (парламентда17 ўрин) – билан коалиция тузилди. Қизиғи шундаки, бу уч партия парламентда биргаликда ҳаракат қилишса ҳам, ҳукумат фақат Янги Демократия Партияси одамларидан иборат бўлади. Бу партиянинг лидери Антонис Самарас кеча Бош вазир этиб тайинланд, қасамёд ҳам қилиб бўлди.
Сайловларнинг илк натижалари ва ЕИ таклифларини қабул қиладиган шундай коалиция тузилиши якшанба куниёқ маълум бўлишига қарамасдан, жаҳон иқтисодининг кўрсатгичи бўлган Нью-Йорк фондлар бозорида жиддий ижобий ўзгаришлар бўлмади. Душанба куни Dow Jones индекси бироз тушди, сешанба куни яхшигина юксалди, аммо, кеча, яъни, Антонис Самарас Бош вазир этиб тайинлангани маълум бўлгандан кейин, 13 поғонага тушди. Ваҳоланки, ҳамма ортишни кутарди.
Хуллас, воқеаларнинг давомини кузатиб боришдан бошқа йўл йўқ.