21 June 2012
06:12 - “Бирлик” Бош котиби Васила Иноят Самарқандга сафар қилди, партиянинг вилоят конференциясини ўтказишга келишилди
Партиянинг навбатдаги вилоят ташкилоти конференциясини ташкиллаштириш ҳамда партиявий фаолиятни жонлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Самарқандга сафар қилди.

Жомбойда партиянинг вилоят ташкилоти раиси, таниқли мухолифатчи Холиқназар Ғанини зиёрат қилиб, сафоши билан партиявий фаолият борасида фикрлашган Васила Иноят вилоят конференциясини ташкил этиш бўйича гуруҳ фаоли Саидкарим Наби билан ҳам кўришиб, конференция кун тартиби, уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жараёнларни муҳокама қилди. Гуруҳнинг бошқа фаолларига топшириқлар берди.

Партиянинг вилоят ташкилот конференциясини яқин бир ойнинг ичида ўтказишга келишилди.