21 June 2012
19:03 -
Чала муллалар учун трактор шайтон арава эди, энди памилдори ҳам шайтон бўлди
Ўзбекистоннинг чаламуллари колхозларга янги тракторлар олиб келинганда, “бу шайтоннинг аравасидир, мусулмонлар уни минишлари мумкин эмас” деганлари тарихий ҳақиқат. Мана орадан сал кам 100 йил ўтди, чаламуллалар ҳали ҳам ўзгармади.
Мисрда 5-6 миллион атрофида ўзини салафий деб атаган мусулмонлар яшайди. Аслида, 19 асрда Саудия Арабистонида яратилган бу оқим вакиллари ўзларинигина ҳақиқий мусулмон деб ҳисблашади, ҳамма уларга қўшилиши кераклигини гапиришади.
Яқинда салафийлар Интернет орқали памилдорининг насроний эканлиги, чунки, памилдори иккига бўлинса, ўртасида Хоч/Крест каби кўринадиган расм чиқишини урғулаб, мусулмонлар учун памилдори шайтон эканлиги, уни ёйиш гуноҳ бўлиши ҳақида хабар тарқатишибди.
Салафийлик Ўзбекистонда ҳам илдиз отиб бораётганини ҳисобга олсак, памилдори бечорнинг ҳолига вой дейишимиз керак.