18 June 2012
23:11 - Ўзбекистон тинчликсеварликда нечинчи ўринда бўлиши керак?
Автралиядаги Institute for Economics and Peace ташкилоти 2007 йилдан бери жаҳон мамлакатларининг тинчликсеварлик даражасини/индексини (Global Peace Index) ўлчаб келади. Гап айнан мамлакатларнинг тинчликчеварлик даражаси ҳақида кетмоқда, миллатнинг эмас. Бирон бир давлатнинг рейтингини ўлчашда бу давлат қанча қурол ишлаб чиқариши, қанча қурол сотиши ва олиши каби жуда кўп факторлар ҳисобга олинади. Шу сабабли, Institute for Economics and Peace ташкилотининг ўлчовларини объектив деб ҳисоблаш ҳам қийин.

Бу ташкилот яқинда жаҳоннинг 158 давлати бўйича 2012 йил рейтингларини эълон қилди. Қўйида унинг баъзи натижалари.

Биринчи ўринда – энг тинчликсевар деб ҳисобланаётган Исландия, охирги ўринда - Сомалия.

Биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатларнинг бу рўйхатдаги ўрни қуйидагича:

Украина – 71
Тожикистон - 99
Хитой - 80
АҚШ – 82
Қозоғистон – 105
Ўзбекистон – 110
Беларусия – 109
Арманистон – 115
Туркманистон – 117
Эрон – 128
Қирғизистон - 131
Озорбайжон - 132
Гуржистон - 141
Россия – 153
Ироқ – 155
Афғонистон - 157

Аслида, Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши тишини қайраётган қирғиз фашизми бор экан, Ўзбекистон ҳатто бу рўйхатдаги каби тинчликсевар бўлишга ҳам ҳаққи йўқ. Ахир бир кун келади, ҳозирги миллат хоинларидан иборат ҳокимият йиқитилади, Ўзбекистоннинг бу рўйхатдаги ўрни анча пастга тушади.