18 June 2012
21:22 - Қирғизистонда Марказий Осиё ва АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистонсиз машқи бошланди
Машқларда Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, АҚШ ва Тожикистон иштирок этади. Яккамоховга айланган Ислом Карим туфайли бу машқларда Ўзбекистон иштирок этмайди.

18-29 июнь кунлари ўтказиладиган ва “Минтақавий ҳамкорлик - 2012” деб ном олган машқларда беш мамлакатдан 300 ҳарбий қатнашади. Улар “деструктив кучларнинг таъсири остида ўртага чиққан стихияли фалокатларнинг натижаларини йўқ қилиш пайтида ҳамкорлик қилиш” механизмларини яратиш билан шуғулланадилар.

Бу каби машқлар авваллари АҚШ, ГФР, Қозоғистон ва Тожикистонда бўлиб ўтган экан.