19 June 2012
02:17 -
Россиядан ҳар йил 100 нафар қирғизистонликнинг жасади келади, ўзбекистонликларники қанча?

Жасадлар солинган қутиларни олиб келиш анчагина пул бўлгани учун, ҳозир Қирғизистон ҳукумати уларни давлат ҳисобидан олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда, дейилади «24.kg» агентлигининг хабарида.
Маълумки, Ўзбекистоннинг аҳолиси Қирғизистонникидан сал кам 6 баравар кўп, демак, тахмин қилиш мумкинки, Россиядан ҳар йили 700 дан ортиқ ёки шунинг атрофида жасад олиб келинади. Даҳшат!
Ўзбекистон ҳукуматининг бу билан ҳеч қандай иши йўқ. Ваҳоланки, “Бирлик” Партияси меҳнат муҳожирлари масаласи билан давлат даражасида шуғулланиш лозимлигини 10 йилдан бери гапириб келмоқда. Бу хусусда Президент Ислом Каримга махсус мактуб йўлланган ва бу масалалар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш таклиф қилинган.
Ҳукумат эса, ҳар йили Россиядан Ўзбекистонга 700 дан ортиқ “Юк-200” келишини халқдан бекитиш билан овора.