18 June 2012
16:37 - Остонада яна бир халқаро форум ўтди, ННнинг табриги ўқилди, Анталиядан келгани айтилмади
15-16 июнь кунлари Қозоғистоннинг пойтахтида “Евросиё маданияти янги дунёда” номли Халқаро Форум бўлди. Қозоқларнинг расмий хабарларида бу Форумга “МДҲ давлатлари ижодий интеллигенциясининг гуллари” тўплангани айтилади. Аммо, Пўлат Булбул ўғлидан бошқа таниқли исм тилга олинмайди.

Форумнинг очилишида Президент Нурсултон Нузарбойнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Унинг ўзи Анталияда (Туркия) дам олаётгани умуман Қозоғистонда эълон қилинмаган эди, Форумда ҳам айтилмаган бўлса керак.

Нурсултон Назарбой ўз мактубида Остона Евросиёнинг марказига айланиб бораётганини таъкидлар экан, яқин кунларда бу ерда V Остона Иқтисодий Форуми ва IV Жаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг қурултойи бўлиб ўтганини эслатди.

Остона Евросиёнинг марказига айланганини баҳсли иддао, аммо бу янги шаҳар бир маҳаллар ҳатто СССР доирасида “Шарқнинг дарвозаси” деб аталган Тошкентни ҳамма соҳада орқада қолдириб кетгани шубҳасиздир, дейди мухбиримиз. Остонани Нурсултон Назарбой машҳур қилаётган бўлса, Тошкентни йўқ қилаётган Ислом Карим эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.