18 June 2012
10:50 -
Мисрда “Мусулмон-қардошлар” ўз вакили президент сайловини ютганини эълон қилди

Маълумки, ҳозир Мисрда ҳокимият Ҳарбий Кенгаш қўлида. Кеча Ҳарбий Кенгаш яқинда исломчиларнинг ғалабаси билан битган парламентни тарқатиб юборган эди. Бугун у мамлакатнинг вақтинчалик Конституциясига ўзгаришлар киритиб, ўзига янги ваколатлар олибди. Хусусан, давлатнинг бюджети Ҳарбий Кенгаш назорати остида бўлади.
Кўринишидан, Ҳарбий Кенгаш ҳокимиятни сайланган органларга ҳали бери топширмоқчи эмас. Агар президент сайловида Муҳаммад Мурсий ғолиб чиқса, Ҳарбий Кенгаш бу сайлов натижаларини ҳам бекор қилса керак, дейди мухбиримиз.