17 June 2012
02:30 - Ислом Карим президентликдан кетмоқчи...
Тўғрироғи, у Сурхондарёга бориб комбайн ҳайдамоқчи. Ҳазиллашибми-ростданми, у кеча сурхондарёлик миришкорлар билан учрашув пайтида шундай деди. Маҳҳаллий комбайнчининг 1 200 000 сўм (400 АҚШ доллари) миқдорида маош ва ёғ-гўшт олаётганини эшитиб, президенликни топширмоқчи эканини айтди. Янги қўйилган тилла тишлари офтобда ялтираб кулган Ислом Карим президентликдан бўшаса, фермер бўлишини ҳам таъкидлади. Унинг бу гаплари телевизорда берилди ва халқда “умид” уйғонди: яхши комбайнчининг келиши борасида эмас, ёмон президентнинг кетиши масаласида, дейди мухбиримиз.

Табиий, Ислом Карим ўз истаги билан ҳеч қачон тахтини тарк этмойди. Шу сабабли, у "кейин" нима бўлишини ҳозирданоқ ўйласа, яхшироқ бўларди