15 June 2012
17:03 - Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гуленга “қайт” деди
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон қеча турк тили бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган олимпиаданинг ёпилишида қатнашд ва у ерда сўзлаган нутқида, бир маҳаллар “нурчилар” ҳаракатининг фаоли сифатада ўртага чиқиб, кейинчалик унинг лидерига айланган, аммо ундан кейин ўз исми билан танилган “фатхуллачилар” диний ҳаракатининг асос солган ҳозир АҚШда яшаётган Фатхулла Гуленга “мамлакатга қайт” деб чақириқ қилди.

Маълумки, авваллари Фатхулла Гулен прогрессив ислом уламоси сифатида атиниларди. Аммо, 15 йилча аввал Туркиянинг Марказий Истиҳборот Ташкилоти Фатхулла Гуленнинг энг яқин одамлари ичида “Туркия исломий мамлакат бўлиши керак, бироқ, мавжуд армия бунга йўл бермайди, демак, аввал армияни қўлга олишимиз шарт” маънода гапираётганини видеога олиб, уни эълон қилишга улгурмасдан Фатхулла Гулен соғлиғини баҳона қилиб АҚШга қочган эди.

Табиий, унга қарши жиноий иш қўзғотилди, аммо кейинчалик бекитилди. Шундай бўлса ҳам Фатхулла Гулен АҚШнинг Пенсильвания штатида яшашни давом эттираверди.

Ҳозир, шароит ўзгарган бўлиши, у юртига қайтиши мумкин.