15 June 2012
06:10 -
Тошкент вилоятида шакар заводи қурилади
Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларига Тошкент вилояти ҳокимлиги маъмурлари маълум қилди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида барпо этилаётган “Ангрен” саноат индустриал ҳудудида қурилиши мўлжалланаётган завод лойиҳаси қиймати 108,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, у асосан давлат маблағлари ҳисобига бунёд қилинади.