18 June 2012
06:05 - Фатхулла Гулен Туркияга қайтишдан қўрқмоқда
15 июндаги хабарларимиздан бирида Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон “фатхуллачилар” диний ҳаракатининг асосчиси, ҳозир АҚШда қочқин сифатида яшаётган Фатхулла Гуленга “мамлакатга қайт” деб чақириқ қилганини билдиргандик. Маълум бўлишича, Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гуленнинг исмини айтмасдан чақириқ қилган, аммо ҳамма бу чақириқ айнан кимга қаратилганини тўғри тушуниб, хабарларда Фатхулла Гулен ҳақида гапирилган экан.

Бундан ҳам муҳими, Фатхулла Гуленнинг ўзи ҳам буни тушуниб, дарҳол жавоб берибди. Унинг тўғридан-тўғри йиғлаб гапираётганиникўрсатувчи кадрлар Интернетда ва Туркия ахборот воситаларида тарқатилди. У Бош вазирга миннатдорчилик билдирар экан, бу каби чақириқлар аввал ҳам бўлганини, хусусан Абдуллоҳ Гул (Туркия президенти – Ҳаракат) тарафидан бўлганини гапирган, Туркияда бўлаётган ижобий ўзгаришлардан (табиий, гап Туркиянинг исломлашаётгани ҳақида кетмоқда – Ҳаракат) мамнун эканлигини урғулаган ва бу жараёнлар ҳали орқага қайтмайдиган нуқатага келмаганига имо-ишора қилиб, ҳозирча АҚШда қолишини билдирган.

Демак, Фатхулла Гулен мамлакатига қайтишдан, “Туркияни исломий давлатга айлантириш учун аввал армияни қўлга олиш кераклиги” ҳақидаги сўзлари учун армия олдида жавоб бериши кераклигидан қўрқмоқда.