09 June 2012
01:39 -
80 дан ошган қариялар фақат Мисрда эмас, Ўзбекистонда ҳам ҳибсга олинади
Мисрнинг 84 яшар диктатори Ҳусни Муборак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 6 июнда Жиззах вилояти Зарбодор туманида яшовчи 83 ёшли Йўлдош ота Бозорбоев миршаблар томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб, воқеани баён қлган отанинг қизи Роҳила унинг Жиззах шаҳар ИИБ тергов изоляторида сақланаётганини айтган. Отахон Жиззах шаҳар ИИБ томонидан босқинчилик ва товламачиликда айбланмоқда.
Отахон ўзининг Зарбдор туманидаги ғайриқонуний ишлар борасида юқорига шикоят ёзгани учун қамалганини иддао қилмоқда, дейди мухбиримиз.
Отахон ўзининг Зарбдор туманидаги ғайриқонуний ишлар борасида юқорига шикоят ёзгани учун қамалганини иддао қилмоқда, дейди мухбиримиз.