09 June 2012
02:20 -
Жиззахда Адлия бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинган
Қатор оммавий ахборот воситалари Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳақназаровнинг 7 июнь куни 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХчилар томонидан ҳибсга олингани ҳақида ёзмоқда. Маълумотларга кўра, Адлия раҳбари бир қанча ЗАГС (фуқаролик ҳолатига далолатнома ёзиш бўлими — Ҳаракат) раҳбарларига таъмагирлик қилиб келган.
Шунингдек, манбаларимиз вилоят “Агробанк” бошқарувчиси, вилоят ММХга бир неча йил раҳбарлик қилган полковник А. Морозовнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳам хабар қилмоқда. Аммо бу маълумотларнинг ишончлилигига далолат йўқ.