07 June 2012
01:29 - ШҲТнинг аксилтеррор машғулотларида Ўзбекистон вакиллари қатнашмайди
Бунинг бирдан бир сабаби “Тинчлик миссияси – 2012” деб аталаётган тадбирларнинг Тожикистонда ўтказилаётганида, деб тахмин қилганди “Ҳаракат” сайти шу йилнинг 13 мартида берган хабарида. Бугун эса Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, исмига кўра тожик аслли Фаридун Маҳмадалиев ҳарбийларимизнинг Тожикистондаги ҳарбий машғулотларда қатнашмаслиги сабабларига изоҳ бермаган.

Матбуот котиби таъкидича, эртага бошланиб, бир ҳафта давом этадиган машғулотларга 2000 дан ошиқ аскар ва офицер жалб қилинади ва машқларда ҳаво кучлари¸ оғир бронитехника ва артиллария қисмлари иштирок этади. ШҲТ машғулотлари Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Чоруқдайрон полигонида ўтказилади.