07 June 2012
00:43 - Навбатдаги сенсация: Ўзбекистон парламентида ҳукумат танқид қилинди
Бугун Давлат бюджети ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қўриб чиққан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари ҳисобот даврида маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини танқид остига олган. Шунга қарамай ҳисобот феълан қабул қилинган ва ялпи мажлис муҳокамасига тасдиқлаш учун тақдим этилган.

Ҳисботда баён этилишича, ўтган йилда мамлакатда Ялпи Ички Маҳсулоти 8,3 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоиз, қурилиш ишлари ҳажмининг 8,1 фоиз, чакана товар айланмасининг 16,4 фоиз, пуллик хизматлар ҳажмининг 16,1 фоизга ўсиши кузатилибди. Ҳисобот ва унинг муҳокамаси билан боғлиқ хабарларда давлат бюджетининг миқдорига оид маълумот йўқ, аммо жорий йилнинг 1-чорагида Давлат бюджетининг даромадлари 4505.6 млрд. сўмни, харажатлари эса 4466.4 млрд.сўмни ташкил этибди, дейди мухбиримиз.

Бу рақамалрниннг эълон қилиниш, ҳеч шубҳасиз, “Ҳаракат” агентлиги тарафидан қилинаётган танқидий чиқишларнинг натижасидир.