07 June 2012
02:11 -
Ўзбекистонда футбол солиқдан эмас, коррупциядан озод қилиниши керак
“Спорт” телеканали хабарига кўра, ҳукумат қарори билан футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари 3 йил муддатга солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинган. Мамлакатда футболни ривожлантириш, клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган бу ислоҳот ҳар доимгидек етарлича самара бермаса керак, дейди мухбиримиз. Ҳукумат футболни солиқдан эмас, балки коррупциядан озод қилиши, клубларнинг эркин фаолиятига йўл бериши лозим.