06 June 2012
23:09 - Бугун Пекинда ШҲТ саммити иш бошлади, ташаббус Нурсултон Назарбой қўлидами?
Тошкент вақти билан кечқурун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити бошланди. На Россия, на Ўзбекистон оммавий ахборот воситалаи ҳали бу хусусда оғиз ҳам очмас экан, Қозоғистоннинг расмий хабар агентлиги Казинформ бу йиғилишда Нурсултон Назарбой лидерлик қилаётганинига имо-ишора қилмоқда.

Казинформ агенлигинингт хабарларига кўра, Нурсултон Назарбой бу саммитда нутқ сўзлаб, Афғонистон билан Туркиянинг бу альянс ишларига тортилиши янги босқич бўлиши, иқтисод соҳасидаги ҳамкорлик бу альянснинг асосий вазифаи бўлиши кераклиги, ШҲТнинг аъзолари ўртасида бўладиган ҳудудий ва минтақавий конфликтлар билан ШҲТнинг ўзи шуғулланиши кераклиги ҳақида нутқ ҳам сўзлаб бўлибди.

Қозоқ агентлилиги тарқатган расмларда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари четда қолганлиги ҳам рамзий маънога эга.