31 May 2012
01:15 -
Митт Ромни республикачиларнинг президент номзоди бўлди ҳисоб
Аслида партиянинг номзоди август ойида бўладиган қурултойда сайланади. Аммо, бу қурултойнинг делегатлари потенциал номзодлар иштирокида ўтказилган штаталардаги праймеризларда белгиланади. Кеча Митт Ромнининг ғалабаси билан тугаган Техас штатидаги праймериздан кейин, қурултойда унга овоз берадиганларнинг сони 1144 бўлди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Яъни, Ромни учун овоз берадиганларнинг сони қурултой делегатларининг умумий сонини ярмидан кўп бўлди.
Демак, Митт Ромни Республикачилар Партиясининг август ойида бўладиган қурултойида президентликка расман номзод бўлади ва 6 ноябрда бўладиган сайловда демократларнинг номзоди Барак Обама билан беллашади. Эслатиб ўтамиз, демократлар ичида ҳеч ким Барак Обама билан беллашишга журъат этмагани сабабали, демократлар праймеризлар ўтказмадилар ҳам.
АҚШ иқтисоди 2008 йили ёз ойида, яъни Барак Обама ўша йилги президент сайловини ютмасдан олдин бошланган кризисдан тўла чиқмаган ва ўз аҳволидан норози бўлган америкаликларнинг сони етарлича бўлса ҳам, у яна президент бўлиб сайланишини кутиш керак.
Гап Митт Ромни насронийларнинг мормонлар деб аталган кичик оқимига мансуб эканлиги, АҚШ тарихида биринчи марта бу оқимнинг вакили президентликка номзод бўлаётганида эмас, гап Митт Ромни кризисдан чиқиш даври узайиб кетганида Барак Обаманинг айби борлигини ишончли қилиб кўрсатолмаётганида, унинг ўзи оддий америкаликлар учун тушунарли бўлган кризисдан чиқиш йўлларини кўрсатиб беролмаётганидадир.