30 May 2012
20:00 -
Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Швецияга экстрадиция қилинади, нимага “Ҳаракат” бу одам ҳақида ҳеч қачон ҳеч нарса ёзмаган эди?
АҚШ давлат муассасаларининг, хусусан Давлат Департаментининг ички ҳужжатларини ўзи яратган Wikileaks сайтида эълон қилиб, америкаликларни шарманда қилгани билан фахрланаётган ва дунёда миллионлар фанатлари бўлган Жулиан Ассанж ойлар аввал Англияда ҳибсга олинган эди. Сабаб – швециялик бир неча аёлнинг Жулиан Ассанж уларни зўрлаб жинсий алоқага тортгани ҳақида берилган шикоятномалари.
Бугун Буюкбританиянинг Олий Суди қуйи инстанция судининг Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш қарорини кучда қолдирибди. Айбланувчи бу қарорга ҳам ҳам апелляция бериб, Европа судларига мурожаат қилиши мумкин экан. Бу апелляция ҳам рад этилса, Жулиан Ассанж Швецияга юборилади ва у ерда судланади.
Агар ўқувчилар эътибор беришган бўлса, “Ҳаракат” агентлиги бир йилча аввал бутун жаҳонинг диққат марказида турган воқеани - АҚШ ҳукуматининг “яширин ёки сирли” грифли ички ҳужжатларининг Wikileaks сайтида эълон қилинишини кўрмагандек бўлди. Биз бу ҳақда биронта хабар ҳам бермадик.
Бунинг сабаби бор.
Дунёда давлат бор экан, уларнинг ўз манфаатлари бор. Бу манфаатлардан келиб чиқиб, ҳар бир давлат қандайдир ҳужжатларини “яширин” грифи остида сақлашга маҳкумдир. Аслида, муҳим бўлгани бу ҳужжатлар эмас, уларнинг асосида расман қабул қилинадиган қарорлар, ҳукумат олиб бораётган ташқи ва ички сиёсатидир. Демократик давлатларда, баъзи истиснолардан ташқари, улар ҳеч кимдан сир тутилмайди, уларни сир тутиб ҳам бўлмайди.
Ҳукумат структураларининг махсус грифи бор бўлган расмий ички ҳужжатларини эълон қилиш - расмий никоҳдан ўтган эркак ва аёлнинг ётоқда қилаётган ишларини видеога олиб, уни Интернега қўйиш ва “Қаранг, бу аёл ва эркак қандай уятли иш қилмоқдалар” дея уларни шарманда қилишга интилишдир. Ваҳоланки, Олооҳ яратган эркак ва аёллар уйлангандан кейин шундай ишлар билан шуғулланадилар, тамом вассалом. Муҳим бўлгани бу ётоқдаги ишларнинг натижаси - фарзандлардир. Фарзанд туғилганда байрам қилар эканмиз, уни яратиш йўлида қилинган ўша уятли ишларни гапирамизми?
Жулиан Ассанж каби аҳмоқлар ва унинг миллионлаб фанатлари шу каби нарсаларни ҳам гапиришни истасалар керак.
Америкаликлар ҳам, энг камида, “Ҳаракат” агентлиги каби ақлли бўлишса эди, аллақачон шундай тушунтиришлар бериб, ўзини қаҳраман ҳисоблаётган Жулиан Ассанжнинг шармандасини чиқаришарди.