30 May 2012
21:34 -
Остонада жаҳон диний лидерларнинг IV Қурлтойи очилди
Бугун Қозоғистон пойтахтида Умумжаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг IV Қурлтойи иш бошлади. Унда қатнашиш учун дунёнинг 40 мамлакатидан 85 делегация келгани Казинформ агентлигининг хабарида айтилади.
Қурултойнинг очилишида Президент Нурсултон Назарбой нутқ сўзлади. Унинг “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик инсониятнинг танловидир” номли рус тилидаги нутқида ўзининг ташаббуси билан 9 йил аввал иш бошлаган диний лидерлар қурултойи 21 асрнинг буюк воқеаси сифатида баҳоланади ва бостириб келаётган маънавий кризисдан қутулиш йўлида ҳам бу қурултойнинг роли катта бўлишига умид билдирилади.
Баландпарвоз умумий гаплардан иборат бўлган нутқда инқилоблардан қўрқув яна тилга олиниши диққатга сазовордир. Шу йил 23 май куни V Остона Иқтисодий Форумида Нурсултон Назарбой инсоният инқилоблар лимитини ўтган асрда битганини урғулаган эди. Бугун эса, бир вақтлар “Дин халқлар учун опиумдир” деган Владимир Ленинга тақлид қилиб шундай деди: “ХXI асрда айнан инқилоблар халқлар учун опииумга айланди”.
Нурсултон Назарбой ўта осойишта бўлган Қозоғистонда нима учун инқилоблардан бунчалик қўрқаётганини тушуниш қийин. Аммо, инқилобларни бу каби нутқлар билан олдини олиб бўлмаслигини, инқилоблардан одамзодни қутқаришнинг ягона йўли демократия эканлигини тушунмаётгани – бу масалада ўзимизнинг Ислом Каримдан қолишмайдиган даражада ибтидоийлигининг кўрсатгичидир.