30 May 2012
16:45 - Ўзбкистонда манқурт авлод тайёрлаш жадал суръатлар билан давом этмоқда
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг мақсаду аслида шу. Ўзлигини билмайдиган, миллат нима, миллат қадриятларини нималигини тушунмайдиган мнқуртлар яратиш ва уларнинг устидан ҳукмронлик қилиш. Табиий, манқуртлардан исёнчи чиқмайди, менинг тахтимга ҳеч ким “кўз олайтирмайди”, деб умид қилади Бош манқуртимиз.

Ёшларни ва умуман миллатни манқуртлаштириш сиёсатининг бир йўналиши – Ўзбекистонни турли кўрик-танловлар саҳнасига айлантиришдир. Бў йўналишда президентнинг қизи жонбозлик кўрсатаётганини ҳам табиийдир.

Гулнора Каримнинг “Ўзбeкистoн мaдaнияти вa сaнъaти фoруми” жaмғaрмaси ва Совет замонидан қлолган, аммо номини ўзгартириб олган “Кaмoлoт” ёшлaр ижтимoий ҳaрaкaти ва “Кeлaжaк oвoзи” ёшлaр тaшaббуслaри мaркaзи тoмoнидaн ўткaзилaётгaн aнъaнaвий “Кeлaжaк oвoзи” тaнлoвининг Самарқанд вилoят бoсқичи бўлиб ўтгани бугун давлатнинг расмий агентлиги ЎзА тарафидан хабар қилинди.

Хабарга кўра, 7 минг киши иштирок этган танловнинг вилоят босқичида aрxитeктурa вa дизaйн, axбoрoт тexнoлoгиялaри, рaциoнaлизaтoрлик тaклифлaри вa тexник ишлaнмaлaр, aнъaнaвий вa aмaлий сaнъaт, aдaбиёт вa публицистикa бўйича ғолиблар аниқланибди, ғолиблар мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишибди.

Энг қизиғи, хабарда ғолиб чиққан биронта ёшнинг исми, бирон кўзга кўринган ва ҳамманинг диққатини ўзига тортиши мумкин бўлган лойиҳа тилга олинмайди. Чунки, бундайларнинг ўзи йўқ. Хўжа кўрсинга танловлар ўтказилади, Ўзбекистонда ижтимоий ҳаёт жавлон ураётгандек кайфият яратишга интилинади.

Аммо, Ўзбекистонда миллионлаб ёшлар фақат чет элга тезроқ кетиб олиш умиди билан яшашмоқда. Ҳеч ким, минг афсуски, Ўзбекистоннинг нафақат буюк, оддий келажаги ҳам борлигига ишонмайди.

Ҳа, ўтказилаётган турли кўрик-танловларнинг ҳеч бир натижаси йўқ…

Кечирасиз, янглишдек. Ислом Каримнинг мақсади нуқати назаридан, яъни манқурт авлод етиштириш нуқтаи назаридан натижа бор – манқурт авлод етиштирилмоқда. Ўзбекистонда қолаётган ёшларни қўйиб туринг, чет элга кетганлари ҳам манқурт сифатини йўқотмаяптилар.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ: миллат сифатини йўқотиб бораётган миллатни қайтадан миллат қилиш осон эмас. Ўн минг километр узоқлардаги мамлакатларга ҳам ўзбекнинг “ифтихори” бўлган катта қозонлар олиб келиб, ош дамлаш билан фахрланаётган ўзбекларни қорамол дейиш ҳам хато, қорамолларни ҳақорат қилишдир. Руслар бундайларни қисқароқ қилиб, хрюша дейишган бўларди.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Ислом Каримнинг манқурт авлод етиштириш дастури самарали ишлаётганини тан олиш керак. Ҳозирча…