30 May 2012
15:39 - “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними?

Қуйида “Ҳаракат” адресига келган хат ва “Ҳаракат” таҳририятининг у хатга муносабати билан танишинг.

Ҳаракат хатқутисидан: “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номли газеталар таъсис этилди

Ҳурматли дўстлар!

Сизга маълумки, Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номида иккита газета таъсис этилди. Газеталар асосан Туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаётини ёритишга мўлжалланган. Аммо бу газеталар мазмун мундарижаси янада яхши бўлиши учун Сизларнинг ҳам кўмагингиз керак.

Бинобарин, ушбу нашримиз билан ҳамкорлик қилишингизни, туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаёти ва бошқа қизиқарли мавзулардаги шеърлар, мақолалар, ҳикояларингиз, ҳажвияларингиз бўлса oqqala@gmail.com ва s_baydullaev@mail.ru электрон адресларига юборишингизни илтимос қиламиз.

Камоли эҳтиром ила

Сейитбой Байдуллаев

Ботир Норбой

“Ҳаракат” таҳририятидан: Инсоннинг ҳеч ким инкор этолмайдиган табиатининг қирраларидан бири шундан иборатки, ҳар қандай янги ташаббус қанчалик актуал, қанчалик жозибали ва қанчалик керакли бўлишидан қатъий назар, бу ташаббуснинг орқасида қандай шахслар турганига эътибор берилади.

Кўринишидан, янги газеталар яратиш ташаббусининг оқасида икки шахс - Сейитбой Байдуллаев ва Ботир Норбой турибди.

Совет тузумининг сўнги даври бўлмиш қайта қуриш йилларида Тошкентда “Туркистон” номи остида бир ташкилот тузиш ғояси билан юрган қозоқ йигити бор эди. Сейитбой Байдуллаев 20-25 йил жимликдан кейин пайдо бўлиб қолган ўша йигит эмасми? Буни аниқ билмаймиз. Аммо, Ботир Норбой кўпчликка таниш.

Ботир Норбой “Бирлик” халқ ҳаракати тузилган йиллари унинг энг фаол аъзоларидан бири эди. У “Бирлик”нинг илк қўлбола нашрларини тайёрлашда ҳам иштирок этган.

“Бирлик” кучга кириб, ҳокимиятни жар ёқасига келтириб қўйган пайтда, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган миллат хоини Салой Мадамин раҳбарлигидаги бир гуруҳ Ислом Каримовнинг топшириғи билан Ўзбекнинг тарихидаги бирнчи миллий-озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”ни парчалади, унинг оёғига болта урди. Минг афсуски, ўшанда, баъзи хоразмлик бирликчилар оддий маҳаллийчиликни миллий ғояларидан юқори қўйиб, Салой Мадаминнинг орқасидан хоразмлик бўлгани учунгина кетдилар.

Хоразмлик Ботир Норбой ўшанда хоин ифлосларга қўшилмади, “Бирлик” сафида қолди, олийжаноблигини кўрсатди.

Йиллар ўтди. “Бирлик” қайтадан оёққа турди. Мақсади тинч йўллар, сайловлар орқали ҳокимиятга келиш бўлгани сабабли, партияга айланди. Машаққатли кураш ҳали ҳам давом этмоқда.

Тарихдан маълумки, жамиятда катта янгиликлар қилишга қурби етган куч ўртага чиқиши билан уни оёғига болта уруш ниятидагилар ҳам пайдо бўлади, кўпинча, бундайларни кимлардир тайёрлайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Ҳозир АҚШда яшаётган Баҳодир Чориев имли хунаса “Бирлик”нинг кўзга кўринган одамларига телефон қилиб, нақд пул эвазига ўзи тузмоқчи бўлган “Бирдамлик” ҳаракатига ўтишни таклиф қила бошлади. Бир-икки хоин ҳамма ерда ва ҳар доим топилиши мумкин. Топилди ҳам. Миллий ғояларни олға сураётган ва ҳақиқий кучга эга бўлган ташкилот ичидан чиққан хоинларни миллат жазолаши керак. Ва шундай бўлади ҳам, улар вақти келиб жазоланади.

Бироқ, уларнинг ичига Ботир Норбой ҳам кириб қолгани ҳаммани ҳайрон қолдирди. Энг оғир йилларда ҳам “Бирлик”га содиқлик кўрсатган Ботир Норбойдаги одам бир хунасага сотилиб, тўғри келган жойда уни мадҳ этиш билан шуғулланаётгани ўта жирканчлидир.

Энди шундай одам бир қарашда жозибали кўринган лойиҳага, яъни янги газета яратиш ишига қўл урган бўлса, ҳеч шубҳа йўқки, бу ишнинг, бу лойиҳанинг келажаги йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Туркистонни бирлаштириш, “Туркистон Бирлиги” ёки “Марказий Осиё Бирлиги” тузиш ғоясининг муаллифи “Бирлик”дир. Унинг бу ҳақдаги резолюцияси 2003 йили ўтказилган қурултойда қабул қилинган. “Бирлик” фаоллари Ботир Норбой иштирокида қилинаётган ҳеч қандай лойиҳани йўллаб қувватламайдилар, унга қўшилмайдилар. Ақли расо ҳар бир одам ҳам шундай қилиши керак. Чунки, кеча хоинлик қилган одам эртага яна шундай қилмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Ботир Норбой ўзини хоин эмас, хато қилган одам деб ҳисоблаши мумкин. Агар шундай бўлса, у авваламбор бирликчилардан, “Бирлик” миллий ғояларни кўтарган ҳамда шу йўналишда амалий ишлар қилаётган ягона ташкилот эканлигини ҳисобга олиб, миллатдан кечирим сўраши керак.

Уни кечиришадими ёки кечиришмайдими, бу иккинчи масала. Ботир Норбой ўзини тозлаб олмагунча, тозалай олмаган тақдирда, четга чиқмагунча, номи тилга олинган газетанинг ҳеч қандай келажаги бўлмайди.